2018-2019 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари Қабул Низоми талабларига мувофиқ жорий йилнинг 15 июнидан 15 июлигача (шу куни ҳам қабул) давом этади.

Қабул вақти душанба – шанба кунлари соат 9-00 дан 18-00 гача.

Абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

№ Ҳужжат номи
1. Қабул ҳайъати раиси номига ариза;
2. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг (диплом) асл нусхаси;
3. 086-У-шаклидаги тиббий маълумотнома;
4. Паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
5. 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);

Хужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман этилади. Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, абитуриент тест синовлари ва ижодий имтихонлардан четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.